Термиз туманида “Ажрим – ечим эмас” мавзусида учрашув ўтказилди. Туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова, туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Сайёра Муҳаммадиэва ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган учрашувда даставвал, бузилган оилалар тақдири ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг ажрим ёқасида турган оилалар аъзолари билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўртада норасида гўдаги бўла туриб, маиший муаммолар сабаб ажрашмоқчи бўлган жуфтликларга оиладаги муносабатлар ҳақида тушунчалар берилди. Фарзандлар тақдирига бефарқ қарамаслик, муқаддас қўрғонга зарар етказмаслик учун муҳим тавсиялар айтилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
