“Тазйиқ ва зўравонликка қарши 16 кун” аксияси доирасида Яккабоғ тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ вакиллари ҳам иштирок этди. 

Тадбирда хотин-қизларни қийнаётган муаммолар, уларга нисбатан бўладиган тазйиқ ва зўравонлик турлари ва оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ва қарорлар, тиббий ва психологик кўрсатмалар айтиб ўтилди. Мутахассислар томонидан кун тартибидаги мавзу юзасидан таклиф-мулоҳазалар эшитилди ва муҳокама қилинди.

Очиқ савол-жавоб руҳида ўтган тадбирда ушбу йўналишдаги суҳбат, тренинг ва учрашувларни тумандаги ҳар бир ташкилот, муассаса ва маҳалла фуқаролар йиғинида тизимли равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти