Яқинда Олмазор тумани ИИОФМБ раҳбарияти томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Оталиққа олинган марҳум ходимлар маёр А. Шамахмудов, старшина Б. Ризаев, катта сержант Ф. Тиркашевлар оила аъзоларининг оилавий шароити ўрганилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бориб берилди. Шунингдек, келгусида яна қандайдир муаммолар юзага келса амалий ёрдам берилиши тушунтирилди.

Х.ХОЛМАТОВ,

Олмазор тумани ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.