Сирдарё вилояти Экология назорат инспексияси ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда атроф-муҳит мусаффолигига зарар келтириш билан боғлиқ бир неча ҳуқуққбузарлик аниқлади. 

Жумладан, Боёвут тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида тозалашдан ҳосил бўлган ўсимлик қолдиқдарини фуқаро М.С ёқиб юборганлиги ҳолати аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Оқолтин туманида ўтказилган тунги назорат тадбирида “У. Кубаев” СИУ ҳудудидан оқиб ўтган каналдан фуқаролар Э.Д, Ю.Ф, Р.Д.лар томонидан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.