Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармонига кўра Гулистон туманидан ҳам бир неча фуқаро озодликка чиқарилган эди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Шодиёр Ибрагимов авф этилан фуқаролар "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи А.Д. ҳамда "Аҳиллик" маҳалласида яшовчи Ў.А. лар билан профилактик суҳбат ўтказди. Уларга Президентимиз фармонининг моҳияти, берилган имокниятдан тўғри фойдаланиш зарурлиги, қайта жиноят кўчасига кириш ҳолатида жазо муқаррарлиги таъминланиши тушунтирилди. Шунингдек, ушбу фуқароларнинг ижтимоий, моддий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. Масъулларга ушбу фуқароларнинг бандлигини таъминлашга доир тегишли кўрсатма берилди. Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири

Сирдарё вилояти