ИИВ Малака ошириш институтида ушбу мавзуда республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди.
Унда ИИВ соҳавий хизматлар, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, институт профессор-ўқитувчилари, масъул ходимлари ўз маърузалари билан ишитирок этдилар.
Тадбирни Институт бошлиғи, досент, полковник Олимжон Ахмедов очиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинганлигини, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун барча жабҳага ахборот-коммуникасия технологияларини кенг жорий этишга алоҳида аҳамият берилаётганлигини айтиб ўтди.
Анжуманда эътироф этилганидек, мамлакатимизда ахборот-коммуникасия технологиялари кенг жорий этилиши ва ривожланиши натижасида айрим шахслар бундан эзгу мақсад йўлида эмас, ғараз ва паст ниятларда фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Республика илмий-амалий конференсияда иштирокчиларнинг кибержиноятчиликка қарши курашишнинг янги ёндашувларига оид фикр ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда таклиф ва тавсиялари муҳокама қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.
