Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамкорлигида Гулистон шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактабида “Маънавиятли қизлар – миллат келажаги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари, хотин-қизлар ўртасида зўравонликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда бу каби иллатларга қарши курашиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

 “Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.