Вилоятни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлар уйма-уй юриб, “Йўл харитаси”га киритилган аёллар, ижтимоий носоғлом, низоли, нотинч оилалар билан юзма-юз учрашмоқда. Суҳбат жараёнида улар дуч келаётган муаммолар ўрганилиб, ижтимоий сўровнома асосида тизимли ишлар ташкиллаштирилмоқда. Шунингдек, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғиботлар ҳам олиб борилмоқда.

Д.ОСТОНОВА,

           маёр.

Бухоро вилояти.