Урганч шаҳрида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Вилоят ИИБ, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирга шаҳар ҳудудидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда ички ишлар органлари пробация ҳисобида турган хотин-қизлар таклиф этилди.

Улар бу ерда тегишли ташкилотлар томонидан касб-ҳунар ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда тайёр маҳсулотларни кўздан кечиришди. Шундан сўнг уларга шаҳар ҳудудидаги мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф этилди ва тегишли тартибда шартномалар имзоланди. 

“Меҳнат ярмаркаси”да давлат ва жамоат ташкилотлари масъул вакиллари иштирокида йиғилиш ҳам ўтказилиб, аёлларнинг муаммолари, хоҳиш ва истаклари эшитилди ва тегишли тавсиялар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.