Хатирчи тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан аҳолига фуқаролик масалалари бўйича хизмат кўрсатиш, уларнинг ИД-карталари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 10854 нафар фуқарога ИД-карталари топширилди, 3532 нафар фуқарога эса хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилди.

Яқинда 1972 йилда туғилган Машраб Ғаниев ҳамда 1966 йилда таваллуд топган Турғунбой Қурбонов умрларида биринчи бор ўзларининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишди. “Ажабо, шу ёшга кириб, бирор марта давлат хизматидан фойдаланмаган ёхуд фуқаролик паспортига эҳтиёж сезмаган инсон бор эканми?!” дея ҳайратланишингиз табиий. Буни қаранки, бор экан. Мутасаддилар жойларда текширув ва тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориш жараёнида буни аниқлашди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.