Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисм 4-баталонида тадбир бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган қўмондонлик тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш бўлими катта офицери, капитан Н.Мурзабаев назоратчилар взводи шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш ҳамда оилавий муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан суҳбат ўтказди.

Шунингдек, барча тоифадаги мансабдор шахсларнинг хизмат ҳужжатлари текширилиб, назоратчилар взводи осойишталик посбонларининг билим савиясини текшириш мақсадида ҳуқуқий тайёргарлик фанидан тест синовлари ҳам қабул қилинди.

Азамат ХОЛМАТОВ,

Ҳарбий қисм командирининг маданият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси.