Зарафшон шаҳридаги 17-мактабгача таълим ташкилотида “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида амалий машғулот ташкил этилди. Унда шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари болаларга мазкур дастур мазмуни ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, муассасадаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хонасида йўлларда қандай ҳаракатланиш кераклиги бўйича амалий машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида тарбияланувчиларга йўл белгилари ва пиёдаларнинг мажбуриятлари турли ўйин шартлари орқали содда ва қизиқарли тарзда тушунтирилди. Мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти томонидан йўл-патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган бу каби амалий машғулотлар жажжи болажонларга йўлларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишда ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.