Болалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва бу борадаги тарғибот ишлари таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ИИВ ЙҲХББ мутахассислари ва Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида кўргазмали машғулотлар ташкил этилди.
Фарғона шаҳар Иибдаги йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи махсус майдончада ўтказилган машғулотларда 50 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Машғулот жараёнида тажрибали ЙПХ инспекторлари кичкинтойларга йўл ҳаракати қоидаларини оддий, содда ва равон тилда, болаларга мос қилиб махсус расмлар ва белгилар ёрдамида тушунтириб бердилар.
Жумладан, светафор ишораларига амал қилиш, пиёдалар йўлакчасидан қандай тартибда ўтиш, велосипедда ҳаракатланиш ва шу каби кундалик ҳаётимизда кўп учрайдиган ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу жойнинг ўзида болажонлар кичик автомобилларни махсус йўлакчаларда бошқариб, дастблаки ҳайдовчилик кўникмаларига ҳам эга бўлишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.