Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан вилоятдаги хусусий мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ва унда келтирилган талаблар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, вояга етмаган болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлаш таклифи берилиб, ота-оналарни доимий огоҳлантириб бориш, болаларга ҳар куни йўл қоидаларини эслатиб турувчи машғулотлар ўтказиш, билимларни мустаҳкамловчи тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
