ИИВ тизимида ўз вазифасига садоқат билан ёндашиб, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга муносиб ҳиссасини қўшаётган ходимлар кўплаб топилади. Шуҳрат Муҳиддинов ҳам ана шундайлардан биридир. У Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.
Яқинда ИИВ Ташкилий департаменти Навбатчилик хизматларини ташкил этиш бошқармаси мувофиқлаштириш-услубий бўлими марказий навбатчилик қисми бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган подполковник Шуҳрат Муҳиддиновни раҳбариятнинг ҳурмат-эҳтироми ва шогирдларининг эъзозида пенсияга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар унинг фаолиятига тўхталар экан, ҳамиша ўз вазифасини сидқидилдан, ҳалол бажарганини, ҳеч қачон ҳушёрликни қўлдан бермаганини алоҳида таъкидлади. Шогирдлари ҳам сўз олиб, ундан соҳа сирларини ўрганишганини эътироф этишди, хизмат фаолияти давомида юз берган қизиқарли ва ибратли воқеаларни эслашди.
Ўз навбатида подполковник Шуҳрат Муҳиддинов кўрсатилган эҳтиромдан миннатдорлигини изҳор этди. Анъанага мувофиқ, фахрийга зарбоф тўн кийдирилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўз мухбиримиз.
