Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги учинчи сектор таркибига кирувчи, энг чекка ва олис ҳудуд ҳисобланмиш Пишағар қишлоғида вилоят ИИБ ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Бувайда туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими вакиллари томонидан эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқлар, эшитиш мосламалари ва бир неча турдаги бепул дори-дармонлар тақдим этилди.

Тиббий кўрикда 10 дан зиёд маҳаллалар аҳолиси, айниқса, кексалар, сурункали касалликлардан азият чекувчи фуқаролар иштирок этиб, малакали мутахассислардан бепул машалат ва тиббий ёрдам олишди. Тор доирадаги мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз тавсияларини беришди. Махсус клиник текширувлардан ўтиши ёки ётиб даволаниши зарур бўлган беморларга вилоят шифохоналарида стасионар даволаниш учун йўлланмалар тақдим қилинди.

Шу куни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбарининг сайёр қабули ҳам ўтказилиб, аҳолини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.