Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда оғу шайдосининг кирдикорлари фош бўлди. 

Туманнинг “Искана” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.К. ҳовлисидаги мевали дарахтлари орасида 8 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланди. Каннабиснинг қуритилган ҳолатда соф оғирлиги 250 грамм тош босди. 

Бу камлик қилганидек, ҳовлисида қуритиш учун қўйилган селлофан пакетдаги марихуана олиниб, тарозига қўйилганида 6,4 грамлиги маълум бўлди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. 

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.