Тошкент шаҳар ИИББ ММИ ва КБТХ Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари билан маънавий-ахлоқий муҳит бўйича аноним сўровнома ўтказилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, интернет-қарамлик, оилада соғлом маънавий-руҳий муҳит тарзини тарғиб қилиш, юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш бўйича психологик манбалардан кенг фойдаланган ҳолда давра суҳбати ҳам ташкиллаштирилди.

Акмал АДИЛОВ,

подполковник.