Термизлик Латофат Холиқова (исм-шарифлар ўзгартирилди) гўзаллик салонида Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Марзия Ғоипова биан танишиб қолади. Суҳбат жараёнида М.Ғоипова ишга киролмаётганидан нолийди. Латофат эса уни Термиз шаҳридаги ҳарбий госпиталга ишга киритиб қўйиши мумкинлигини, бунинг учун ҳужжатлари ва 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олдиндан бериши кераклигини айтади. М.Ғоипова унинг гапларига ишониб, ҳарбий гувоҳномаси ва пулларни беради. Орадан вақт ўца ҳамки, на ишдан, на пулдан дарак бўлмай, Латофат ғойиб бўлади.

Л.Холиқова ўзининг фирибгарлигини давом эттирган ҳолда, Бойсун тумани “Даштиғоз” маҳалласида яшовчи Самида Саидовани Ақшга бориши учун элчихонадаги танишлари орқали виза олиб беришни ваъда қилади. Эвазига 15 миллион сўм ҳамда 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олади. Яна иш битиши учун 500 АҚШ доллари кераклигини айтади. Латофат Самидадан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни Термиз шаҳридаги “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудида олаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Машҳура САЪДУЛЛОЕВА,

капитан.

Сурхондарё вилояти.