Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудида бўлгани сингари Жиззах вилоятида ҳам “Диққат: пиёда!” тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ташкилот ва корхоналар ҳамда ўқув муассасаларида йўл қоидаларига амал қилишга ундовчи тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, йўлларда ҳайдовчи ва пиёдалар мавзуга оид тарқатма материаллар билан таъминланаётир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.