Мамлакатимизда хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф қилиш доимий эътиборда. Ана шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Г.Усарова вилоят Аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш марказида сақланаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Суҳбатда марказ бошлиғи ва психологи ҳам иштирок этди.
Ушбу жараёнда аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилиб, уларга психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу борада тегишли ташкилотларга тақдимномалар юборилди. Икки нафар аёлга ҳимоя ордери бериш, бир нафар аёлнинг хонадонига бориб, турмуш шароитини ўрганиш, тушунтириш ишлари олиб бориб, оилани яраштириш чоралари белгилаб олинди.
Маҳлиё МИРЗАЕВА,
подполковник.
