Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шундай кенг қамровли тадбирлар Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарларида ҳам бошланди. 

Тадбирнинг биринчи кунида профилактик рўйхатда турувчи 183 нафар шахс ҳамда уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ташкил этилди. Аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, халқ ичига тўлиқ кириб бориш мақсадида шаҳарда мавжуд 70 та маҳалладаги 1613 та хонадон ўрганилди.

Ўрганиш давомида паспорт-виза тартиб-қоидаларини бузган 21 нафар шахс аниқланиб, доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузганлиги учун уларнинг 9 нафарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш юзасидан учрашув 

ва тушунтиришлар ўтказилиб, 352 та транспорт воситаси текширилди. 124 та турли қоидабузарликлар аниқланиб, қонуний чора кўрилди.

Одамлар гавжум жойларда ППХ ва миллий гавардия ходимларидан иборат 28 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Икки нафар фуқаро мажбурий-ихтиёрий даволашга ётқизилди. 

Ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.