Яқинда ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчилар учун вилоят ИИББ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан “Ҳодиса жойини кўздан кечиришда мутахассиснинг ҳаракатлари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Унда келажагимиз эгаларига ҳодиса жойини қайд этиш, уни кўздан кечириш жараёнида қўлланиладиган илмий-техник воситалар, излар билан ишлаш тартиби ҳамда жиноят ҳодисаси ва жиноятчи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш учун изларни дастлабки тадқиқотдан ўтказиш борасидаги кўникмалар ҳосил қилинди.
Шу билан бирга, “Қурол тўғрисидаги” қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам ўқувчи-ёшларга кенг тушунчалар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарилди.
Ўз мухбиримиз.
