Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари зиммасидаги вазифаларни масъулият билан бажариб, ҳудудларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда.

  Жумладан, мазкур марказ ходимлари подполковник С.Нуржанов ва маёр Б.Мирзаевлар ИИВ Хоразм академик лицейида бўлиб, “Ҳодиса содир бўлган жойга чиқиш”, “Фотосуратга олиш ва унинг усуллари”, “Ҳодиса жойида техник криминалистик воситалардан тўлиқ фойдаланиш” ҳамда “Ашёвий-далилларни аниқлаш ва олиш усуллари” мавзусида машғулот ўтказишди. Илмий-амалий тарзда ўтказилган ушбу машғулот давомида ўқувчиларга ҳодиса жойидан олинган ашёвий-далиллар ва уларнинг жиноятларни фош этишдаги муҳим аҳамияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

  Шунингдек, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.