Ҳурматли юртдошлар!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг расмий сайти (www.иивжиэд.уз) янги рукн билан тўлдирилди. Ушбу сайт орқали тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлардан хабардор бўлиб бориш баробарида, тўғридан-тўғри электрон шаклда мурожаат қолдириш имкони яратилди.
Бунинг учун сайтдаги “Мурожаатлар” рукнига кириб, дастлаб мурожаат қилиш тартиби билан танишасиз. Сўнг “Мурожаат юбориш” саҳифаси орқали ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни киритиш билан биргаликда мурожаатингизни қолдирасиз.
Жазони ижро этиш колонияларида сақланаётган маҳкумлар ҳақида кўп бериладиган саволлар келиб тушган тақдирда, 3 иш куни муддатида, бошқа саволлар эса 15 иш куни муддатида кўриб чиқилади. Жавобни сиз мурожаатни юборган вақтингизда тизим томонидан тақдим этиладиган ва эслаб қолишингиз лозим бўлган кодни “Мурожаат ҳолатини текшириш” саҳифасига кириб, махсус “Мурожаат рақами” бўлимига киритиш орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.
Шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан Жазони ижро этиш департаментининг 71 291-40-09 ёки 99 808-51-00 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Жазони ижро этиш департаменти фаолияти ҳақидаги маълумотлар ва янгиликлар билан www.иивжиэд.уз сайтидан ташқари, фаcебоок (ЖИЭД.УЗ) ва телеграм (ЖИЭДУЗ) ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимиз орқали ҳам хабардор бўлиб боринг.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати
