Навоий вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган психологик семинар-тренинг психологиянинг долзарб жиҳатларини қамраб олганлиги билан аҳамиятли бўлди. Семинарда айни кунда ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган психолог инспекторлар билан бирга мактаб таълими соҳасида фаолият юритаётган ҳамда хусусий психологлар таклиф этилди. 

Семинар давомида фуқароларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, ёшларнинг ҳуқубузарлик ва жиноят содир этишларининг олдини олишда психологларнинг ўрни, шунингдек вақтни тўғри тақсимлаш орқали ютуқларга эришиш каби жиҳатлар диққат марказида бўлди. Эркин ва самимий руҳда ўтган тадбирда психологлар томонидан интерактив усуллар ёрдамида меҳнат жамоасинг фикрини ўрганиш, ёш авлоднинг мустақил фикрлаш кўникмасини ошириш борасида замонавий усуллардан фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари билан психологлар фаолиятида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.