Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи иштирокида тадбир ўтказилди. Унда хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этишда фаол қатнашиб келаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома” билдирилди. Тадбир онлайн тарзда ўтказилиб, унда намунали ходимларнинг ота-онаси ва қариндошлари истиқомат қиладиган ҳудуд маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ҳам масофавий тарзда иштирок этишди. Тадбир сўнгида, ёш ходимлар Бош бошқарма бошлиғи томонидан мукофотланди.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.