Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва вилоят Ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги маёр Аҳмад Муҳсинов хонадони ҳар йили 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан янада гавжум бўлади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Вилоят ички ишлар бошқармасидан ташриф буюрган бир гуруҳ ходимлар бир кам юз ёшни қаршилаётган отахонни байрам муносабати билан муборакбод этишди. Шунингдек, улар Баҳодир Қурбонов хонадонида ҳам бўлишди. Байрам билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширишди.
Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,маёр.
Бухоро вилояти.
