Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани Иибда уч авлод учрашуви ўтказилди.

Ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимларни соҳага йўналтириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ватанига ва халқига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган учрашувда бир гуруҳ соҳа фахрийлари иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ёш ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳам қатнашди.

Тадбирда сўз олган тажрибали устозлар ёш ходимларга ички ишлар органларининг бугунги кундаги нуфузи, тизимнинг ривожланиши учун яратилаётган имкониятлар, ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар. Ўзлари хизмат қилган даврдаги қийинчиликлар ҳақида мисоллар келтириб, ёшларни ҳалол ва самарали хизмат қилишга чақирдилар. Ўз тажрибаларидан мисоллар келтириб, ўгит ва маслаҳатлар беришди.

Ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, фарзандларининг Ватанга муносиб хизмат қилишларида, хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий риоя этишларида раҳбарият билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундай тадбрларларнинг ўтказилиши ёш ходимларни ўз бурчига масъулият билан ёндошишга, Ватани ва халқиқа садоқат билан хизмат қилишга ундайди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.