Фарғона шаҳрида жойлашган ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг 2-минтақавий ҳудуд 10-сонли тергов ҳибсхонасида касб байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Байрам тадбирига ҳибсхонада узоқ йил ишлаб, нафақага чиққан фахрийлар ҳам таклиф этилди

Тадбирда сўзга чиққан Жазони ижро этиш департаментининг 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Аъзам Отаходжаев ҳамда ҳибсхона бошлиғи, маёр Жўрабек Саминжонов ҳамкасблари ва устозларга самимий тилакларини изҳор этишди.

Намунали хизмат қилиб, касбдошларига алоҳида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналарига департамент раҳбарияти томонидан берилган ташаккурномалар ҳам байрам жараёнида ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Шу куни мазкур жамода узоқ йил ишлаб, ёш ходимларнинг чинакам устози ва маслаҳатгўйига айланган подполковник Шавкатжон Усмонов эҳтиром билан нафақага кузатилиб, унга тўн ва дўппи кийгизилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.