Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Вобкент туманидаги Ёшлик маҳалласида яшовчи, 1983-йилда туғилган С.И.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида мазкур шахс Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланди. Зудлик билан у Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди ва Бухоро халқаро аэропортида қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуд 4-тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
