Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Аламли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.С. 2021 йилнинг май ойида арзон нархда ун олиб беришни ваъда қилиб, шу туманнинг “Маданият” маҳалласида истиқомат қилувчи Ғ.Ғ.дан 20 миллион сўм пул олди. Шундан буён олармон унни ҳам, пулини ҳам кўрмади.
Ана шу йўл билан Ў.С. 2021 йилнинг сентябр ойида Ғаллаорол туманининг Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қилувчи У.М.дан ҳам 50 миллион сўм олган экан. Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан сўнг тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
