Боғот тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Ахмедовнинг ташаббуси билан навбатдаги “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда туман ИИБ раҳбарияти ҳамда корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
– Тадбирга туманимиз ҳудудида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, пробасия хизмати ҳисобида турган хотин-қизларни ҳам таклиф қилдик, – дейди туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, лейтенант Насиба Артиқова. – Улардан 13 нафари доимий ва мавсумий иш ўринларига эга бўлишди.
Меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган фуқаролар корхона ва ташкилотларда ишчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборатдир.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
