Сирдарё вилояти касаба уюшмалари кенгашида Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Р. Забуров иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда Президентимизнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар муҳокама этилди. Жумладан, дастурнинг 22-бандида белгиланган 2021 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб доимий яшаётган, 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деб тан олиш тартиби тушунтирилди. Р.Забуров ушбу бандни бажариш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, расмийлаштириш тартиби бўйича атрофлича маълумот бериб ўтди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
