Шу кунларда Қашқадарё вилояти ғаллазорларида ўрим-йиғим ишлари жадал олиб борилмоқда. Ғаллани нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш мақсадида комбайнлар ҳайдовчилари ишни юқори савияда ташкил этиб, хирмонлар кўкка бўй чўзишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Бу борада Нишон тумани ғаллакорлари бор куч ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, куни кеча вилоятда биринчи бўлиб шартномавий режани бажардилар. Тумандаги 740 та фермер хўжалиги 15 минг гектар майдонда ғалла етиштириб, 26010 тонна сара дон топширишди.
Албатта, далаларда ўрим-йиғим ишларини самарали йўлга қўйиш, жойларда йўл ҳаракатини таъминлаш, майда ташмачилик, дон ўғирлигининг олдини олиш каби салбий ҳолатларга барҳам беришда ғаллакорларга вилоят ички ишлар органлари ходимлари елкадош бўлаётганини таъкидлаш ўринли. Соҳа вакилларининг комбайнларда ғаллани ўриб олишдан бошлаб юк ташувчи транспорт воситаларида омборларга етказиш ва дон қабул қилиш масканларида техника хавфсизлиги талабларига риоя этилишигача бўлган жараёнда кузатув-назорат ишларини амалга ошириб келмоқда.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
