Гулистон шаҳрида ўтказилган тадбирда 700 минг сўм эвазига гашиш сотишни кўзлаган шахс қўлга олинди. У “харидор”дан шунча миқдорда махсус ишлов берилган пулни олиб, 1,5-2 грамм миқдоридаги жигарранг моддани берган. Мазкур шахс шаҳардаги дўконлардан бирида айирбошлашни амалга ошириб кетаётганида тезкор гуруҳ томонидан тўхтатилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбирию 

Сирдарё вилояти.