Мамлакатимиз тинчлик-осойишталиги йўлида муносиб хизмат қилаётган соҳамиз маликаларининг жисмоний ва жанговар шайлигини ошириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Тўмарис издошлари” мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи ҳам ўз якунига етиб, унинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Олтита шарт бўйича ўзларининг нималарга қодир эканликларини барчага намойиш этган дилбар опа-сингилларимиз ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона тарзда баҳолаб борилди.
Унга кўра, Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимаси, лейтенант Ҳилола Каримова яққол пешқадамлигини тасдиқлаб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Кучли рақибидан ортда қолган Янгийўл тумани осойишталик посбони лейтенант Насиба Обиджонова 2-ўринни забт этган бўлса, Тошкент вилояти ИИББ вакили катта сержант Муқаддас Қурбонова эса, 3-поғонага лойиқ топилди.
Мусобақа якунида барча ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
