Бугунги кунда ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, жойлардаги кутубхоналарни маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларга жавоб берадиган миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан бойитиш, шунингдек, ходимларнинг интелектуал салоҳияти, онгу-тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари ўртасида “Намунали маънавият ва маърифат хонаси”, “Энг яхши кутубхона”, “Энг яхши китобхон” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи эса, бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқди.
Шу боисдан, Хоразм вилояти ИИБ таркибидаги барча ҳудудий ва соҳавий хизматларнинг ходимлари мазкур кўрик-танловда фаол иштирок этишди. Танлов натижаларига кўра, вилоят Иибда ташкил этилган кутубхона “Энг яхши кутубхона” номинасиясида, Хива шаҳар Иибда ташкил этилган “Маънавият ва маърифат хонаси” эса, “Намунали маънавият ва маърифат хонаси” номинасияси бўйича ғолиб бўлиб, кўрик-танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бўлим бошлиғи, маёр А.Болтаэв Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, кўрик-танлов ғолиби деб топилган ушбу кутубхона ҳамда “Маънавият ва маърифат хонаси” билан яқиндан танишиб, яратилган шарт-шароитлар ҳамда қулайликларни кўздан кечирди.
Зокир ИСМОИЛОВ,
подполковник.
