Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар орасида хорижий тилларни яхши ўзлаштирган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.
Яқинда улар вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ташриф буюришди. Ходимлар бу эрда бошқарма фаолияти, моддий-техник базаси ҳамда соҳавий хизмат ходимлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, улар Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида бўлиб, бошқарма ходимларининг кундалик хизмат фаолиятини кўздан кечиришди ва чет эллик ҳамда маҳаллий сайёҳлар билан бевосита мулоқотда бўлишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
