Тошкент шаҳар Ииббда Россия федерацияси Иивнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полиция генерал-маёри Сергей Уколов бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказилди. Учрашув доирасида меҳмонлар мамлакатимиз ички ишлар органлари, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркибига хизмат ўташлари учун яратилган шарт-шароит, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, жанговор тайёргарлиги каби масалалар борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, ўзаро фикр алмашилди. Соҳавий хизматлар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди ҳамда ҳар икки томон ходимлари ўртасида мунтазам равишда семинар-тренинг, видеоконференсиялар ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олинди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари ИИВ Академияси, Ихтисослаштирилган мактаб интернати, “Жар” спорт мажмуаси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан таништирилди.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.