Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментнинг тегишли кўрсатмасига асосан Наманган вилоят Иибда Тергов бошқармаси ташаббуси билан тергов бўлинмалари ва эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун суд, прокуратура органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.
Тадбирда муқаддам тергов қилинган ишлар бўйича чиқарилган оқлов ҳукми, прокуратура ва суддан жиноят ишларни қўшимча терговга қайтарилиши, хусусий ажримлар, прокуратура органларидан тақдимномалар киритилиши ва интизомий иш қўзғатиш каби салбий ҳолатлар муҳокама қилиниб, келгусида бу камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
