Касб фидойиси

Тошлоқ туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, капитан Бобобек Каримов касбига садоқати туфайли, аҳоли меҳрини қозониб келмоқда.

Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2016 йилда бошлаган лавҳамиз қаҳрамони ҳозирда ўзи хизмат қилаётган ҳудудда жиноятчиликни живолаш борасида кўплаб профилактик чора-тадбирларни амалга оширяпти.

Лавҳамиз қаҳрамони 2 минг 950 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 659 та хонадондан иборат ушбу ҳудудни “Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили асосида “хонадонбай” усулида бир неча маротаба ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида 55 нафар фуқаро 24 та йўналишда алоҳида тоифага ажратилиб, маҳалла бешлиги билан ҳамжиҳатликда улардан 39 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.

 Ёшлар етакчиси ҳамда ҳоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан 12 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 3 нафар ҳудуд ёшлари касб-ҳунар марказларида қайта ўқитилди. 4 нафар йигит-қизларга эса, имтиёзли таълим кредитлари олишида кўмаклашилди. Шу билан бирга, 3 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар маҳалла фаоллари ва домий комиссия аъзолари ёрдамида ижобий томонга ўзгартирилди. 5 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди.   

 Профилактика инспекторининг аҳоли ичига кириб борганлиги ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тўғри йўлга қўйганлиги сабабли, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилмади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳам сезиларли даражада камайди. Шунингдек, ўтган йил якунида осойишталик посбони халққа ҳисобот берди.

Шу боисдан, одамлар дарду ташвиши билан яшаётган капитан Бобобек Каримовнинг фаолияти маҳалла аҳолиси томонидан ижобий баҳоланди. Зеро, ҳақиқий баҳо, халқнинг баҳосидир.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.