Ховос туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар энг қуйи тизимдан бошлаб ислоҳ қилинади.

Сектор раҳбарлари туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти билан танишди. Ташкилотда фаолият олиб борувчи ҳодимлар билан суҳбат ўтказилиб, ўқув жараёнида фойдаланиладиган воситалар кўздан кечирилди. Суҳбат давомида имтиҳон марказларига бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш, ҳайдовчиликка ўқитиш самарадорлиги ва ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича қилинадиган ишлар белгилаб олинди. 

Шунингдек, туман ҳокими ташкилотга замонавий техника ва ўқитиш ускуналарини харид қилиш ҳамда ўқув-синов жараёнларини рақамлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

«Постда» мухбири.

Сирдарё вилояти.