Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7261 ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбирга Нукус шаҳридаги 10,17,26 сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳамда “Кўкўзак”, “Қумбиз овул” макон фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлардан иборат 120 дан ортиқ ёшлар жалб этилди.
Дастлаб улар ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари ва ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ҳамда ўқув қуроллари билан танишдилар. Кун давомида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиб, ҳарбий қисмдаги кутубхонада суҳбат уюштирилди.
Тадбир сўнгида ўтказилган “Ватанпарварлик соати” давомида келажакда ҳарбий бўлишни мақсад қилган ёшларга Олий ҳарбий билим юртлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Аббос БЕКНАЗАРОВ,
капитан
