Айни пайтда Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини белгилаб берувчи “Ўзбекистон-2030” стратегияси жойларда кенг ўрганилмоқда. Хусусан, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7255-ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясини ўрганиш юзасидан машғулот бўлиб ўтди.
Машғулотда Андижон давлат педогогика институти фалсафа фанлари доктори, доцент Азизбек Эгамбердиев стратегия ҳақида тўхталиб, ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш, ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий ва сиёсий билимини бойитишда ушбу ҳужжат муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Олим мазкур ҳужжат мазмун-моҳияти, уни қабул қилишдан кўзланган мақсад тўғрисида ҳарбий хизматчиларга етарли маълумот бериб ўтди.
Абдулазиз Мамуров,
подполковник.
Андижон шаҳри.