Аскарларнинг маънавий-руҳий тайёргарлиги хизмат жараёнидаги муҳим омиллардан биридир. Шу боисдан, жойларда ҳарбий хизматчилар билан психологлар учрашуви ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, яқинда Нукус шаҳрида жойлашган 7261-ҳарбий қисмда ташкил этилган семинар-тренинг ҳам фикримиз тасдиғидир. Унда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Психология кафедраси психологлари томонидан хизмат самарадорлигини аниқлаш ва жамоада соғлом ахлоқий муҳитни таъминлаш мақсадида ҳарбий хизматчилар билан мулоқот қилиниб, уларнинг фикрлари тингланди ҳамда зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Шунингдек тадбир давомида институт талабалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Омонкелди САЛИМОВ,
маёр.