Нукус шаҳридаги йирик савдо марказларидан бири бўлган «Корзинка» га кирган Мафтуна Салиева (исм–фамилия ўзгартирилган) анча пайт дўконларни айланиб юрди. Ичкаридаги бири-биридан кўркам бўлган нарсалар киши кўнглига завқ бағишларди.

Айниқса, дўконлардан биридаги чиройли аёллар юбкаси жуда эътиборини тортиб, уни олишни жуда хоҳлади. Сотувчидан баҳосини ҳам сўради. Анча қиммат экан. Қўлига ушлаб у ёқ-бу ёғини кўраётганида кўнглига ёмон хаёл ўралади, «дўконда харидор кўп–ку, сотувчига билдирмай олиб кецамчи»? Шу туришида атрофига қараб вазиятни кузатишни бошлади.

Харидорлардан бири билан савдолашаётгани учун эътибори чалғиган сотувчини кўриб, юбкани билдирмасдан секин сумкасига солди-ю, дўкондан чиқиб кетди. Мафтуна бу хатти-ҳаракататини ҳеч ким сезмай қолди деб ўйлаган эди... Аммо, у дўкон ичидаги видеокамера бор эканлигини билмасди.

Дўкон сотувчисининг мурожаатига кўра ички ишлар ходимлари томонидан ўғрини қидирув ишлари олиб борилиб, ППХ ходимлари катта сержант А.Жанназаров ва сафдор Ю.Бекболсиновлар томонидан М.Салиева кўп вақт ўтмай қўлга олинди ва шаҳар ИИБ бўлимига топширилди.

 Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Постда» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.