Каттақўрғон шаҳар ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш, уларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш профилактика инспекторлари зиммасига катта масъулият юклаши ҳақида тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда тинчлик-осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан ўзининг бир қатор таклифларини билдирди.

Йиғилишда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг яшаш шароитларни яхшилаш ва бандлигини таъминлашда “Маҳаллабай”, “Оилабай” ишлаш тизимининг афзалликлари ва ушбу йўналишдаги ишларни кенг жорий этишда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар муҳокама этилди. 

Шунингдек, профилактика инспекторининг жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, нафақат жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, балки аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши ҳам алоҳида таъкидланди.

Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида амалий ишлардаги долзарб масалалар юзасидан муҳим хулосага келинди.

Гулноза ТУРҒУНБОЭВА, 

“Постда” мухбири.

Самарқанд вилояти