Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий қилинганидан хабардормиз. Жойларда камбағалликни қисқартириш, ишсизликка барҳам бериш ва аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш ниятида жорий қилинган мазкур вазифага номзодлар танлаб олиниб, айни пайтда улар учун семинар-тренинг ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. 

Музработ туманида ҳоким ёрдамчилари учун ўтказилган навбатдаги ўқув машғулотида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов ҳам иштирок этди. Бошқарма бошлиғи танланган номзодлар ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан суҳбатлашар экан, ушбу масъулиятли вазифада келгусида иш олиб бориш тартиби, аҳолини банд қилиш, янги тадбиркорлик соҳаларини ташкил этишда қайси жиҳатларга эътибор бериш лозимлиги каби долзарб масалалар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди. 

Шоҳжаҳон РАҲИМОВ,

капитан.

Сурхондарё вилояти.