Лейтенант Сайёра Муҳаммадиэва Ангор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори вазифасида самарали хизмат қилиб келмоқда.
С.Муҳаммадиэванинг аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф қилишдаги намунали хизмати туман ҳокимлиги томонидан алоҳида эътироф этилди. Унга ҳокимлик томонидан компъютер жамланмаси ҳамда веб-камера тақдим қилинди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
